«Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши». Ўзбекистонда бу кўрсаткич қандай?
Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон маълумотлари ижобий томонга ўзгарди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди.
Давлат статистика қўмитасининг Kun.uz’га хабар беришича, бунга сабаб 2019 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ФAО экспертлари билан ўтказилган семинарда Статистика қўмитаси мутахассислари Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бўйича эътироз билдириб, ФAО эксперти Дориан Каламверос Наварро билан баҳс-мунозара олиб борганди.
Натижада, ФАО мутахассислари Давлат статистика қўмитаси вакилларининг келтирган аниқ исбот-далилларига кўра, Ўзбекистоннинг “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, New Food Balance Sheet асосида қайта кўриб чиқди. Қайта ҳисоблаш натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 фоиз (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 фоиз (0,8 млн. киши)ни ташкил этди.
Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган “Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020” (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.
ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 фоиз (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 фоиз) ва Туркманистон (5,4 фоиз)дан кейин учинчи ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024