Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилоятининг янги ҳокими бўлди
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилоятининг янги раҳбарига айланди.
Бугун, 25 сентябрь куни Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
Вилоятга 2015 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Хайрулла Бозоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги президент фармони ўқиб эшиттирилган.
Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкатжон Абдураззоқов 2015-2017 йилларда Наманган тумани ҳокими лавозимида ишлаган, 2017 йил февралида у Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида иш бошлаган, 2017 йилнинг июлида эса Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланган, 2020 йил мартидан буён Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Бундан олдинроқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига ўтаётгани туфайли, унинг ўрнини Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров эгаллаши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024