Гвардиоланинг антирекорди. «Сити» ўз уйида 5та гол ўтказди
Испаниялик мураббий фаолиятида илк марта ўз бошқарувидаги жамоаси билан бир ўйинда 5 гол ўтказиб юборди.
Англия чемпионати. Премьер-лига. 3-тур
«Манчестер Сити» — «Лестер» – 2:5 (1:1)
Голлар: Маҳрез, 4 (1:0). Варди, 37 – пенальтидан (1:1). Варди, 54 (1:2). Варди, 58 – пенальтидан (1:3). Мэддисон, 77 (1:4). Аке, 84 (2:4). Тилеманс, 88 – пенальтидан (2:5).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Фернандинью (Делап, 51), Уокер, Аке, Бенж.Менди, Гарсия, Де Брейне, Эрнандес, Фоуден (Торрес, 64), Стерлинг, Маҳрез.
«Лестер»: Шмайхель, Эванс (Фукс, 80), Чағлар Суюнчи, Кастань, Жастин, Н.Менди, Прат (Мэддисон, 69), Тилеманс, Амарти, Барнс, Варди (Ихеаначо, 85).
Огоҳлантиришлар: Тилеманс, 22. Чағлар Суюнчи 47. Амарти, 51. Аке, 60.
Ҳакам: Оливер. 27 сентябрь. Манчестер. «Этиҳад» стадиони.
Пепнинг шикоятлари
Ўйиндан олдин Пеп Гвардиола номи янгиликларда тинмай айланди, у турнир тақвимини кескин танқид қилганди: «Футболчиларда мавсумга тайёргарлик кўриш учун икки ҳафта бўлди, энди улар 11 ой мобайнида ҳар уч кунда ўйнашлари керак. Футболчилар тўғрисида ҳеч ким қайғурмаяпти. Барча фақат ўз бизнесини ҳимоя қилмоқда. Бизда терма жамоаларидан жароҳат билан қайтган уч футболчи бор. Футболчилар – роботлар эмас». Эътиборли жиҳати, «Манчестер Сити»нинг биринчи тур ўйини кечиктирилган ва жамоа фақат иккинчи турдан чемпионатни бошлаганди. Аммо Гвардиолани бу қаноатлантирмаган, шу туфайли футбол раҳбарлари каталониялик мутахассисдан аччиқ сўзлар эшитиб олишди.
Чиндан ҳам «Сити»да таркиб билан боғлиқ муаммолар талайгина: Агуэро, Бернарду Силва, Жоау Канселу, Зинченко ва Габриэл Жезус жароҳат туфайли, Гундўған эса коронавирусга чалингани сабаб майдонга туша олмади. Аммо шунда ҳам Англия вице-чемпионларида жанговар таркиб бор эди ва бу таркиб 2:5 ҳисобида мағлуб бўлиши кутилмаган ҳол бўлди.
Пепнинг безовталиги
«Сити»да форвардларнинг жароҳатлари туфайли ҳужум марказида Раҳим Стерлинг ўйнади. «Шаҳарликлар» ўйинни ҳужум билан бошлашди ва 4-дақиқадаёқ Риёз Маҳрез кучли зарба билан тўпни Шмейхел қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагига жойлаб, ҳисобни очди. Бу вазиятда дарвозабонда айб йўқ эди, жамоа ҳимоячилари собиқ жамоадошларини жарима майдони ичида ёлғиз қолдиришганди.
مانشستر سيتي 0 × 1 ليستر سيتي | هددددددددددددددددددف رياض محرز
— Barcelona V Villarreal / Fastergoal (@RFdxp) September 27, 2020
#MciLei
ــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــ
Just Follow the Main Account @FasterGoal90 pic.twitter.com/aplU0eTxGI
«Сити» ўйинда биринчи рақам остида тўп суришда давом этди, биринчи бўлимда 405та узатма амалга оширилди, рақиб дарвозаси томон 3 бор аниқ зарба йўлланди, 42 марта хавфли ҳужум ташкил этилди, аммо бу статистик маълумотлар бошқа гол олиб келмади. Гвардиола жамоаси «Лестер» футболчиларини олдинроқда кутиб олишга ҳаракат қилишди ва бу 36-дақиқада голга сабаб бўлди.
Майдон марказида тўпни эгаллаган Барнс рақиб жарима майдонига яқинлашиб келди ва Вардини тўп билан таъминлади, тажрибали ҳужумчи эса пенальти ишлаб, уни ўзи аниқ ижро этиб ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар эса бўлим давомида атиги бир марта аниқ зарба йўллашди ва танаффусга дуранг ҳисоб билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда фаворитнинг ҳужумлари ўхшамади, Гвардиола эса уёқдан буёққа юриб безовталана бошлади. «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси чорак финалида тактик қарорлар туфайли «Лион»дан мағлуб бўлганди, бу сафарги муваффақиятсизликка ҳам шуни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. 51-дақиқада Гвардиола таянч яримҳимоячиси Фернандиньони майдондан олиб, унинг ўрнига 17 ёшли форвард Делапни – «Стоук Сити»нинг ўтмишдаги ёрқин футболчиларидан бири бўлган Рори Делапнинг ўғлини (аутни 30 метрдан узоқроққа ташлаб бериши билан машҳур бўлган) майдонга туширди. Аммо бу алмаштириш ўзини оқламади, ўсмир футболчининг фотоси эса ижтимоий тармоқда тарқалди – унинг йиртиқ футболкадаги сурати «Сити»нинг бу ўйиндаги ҳолатини яққол ифодаларди.
You have got to feel for Liam Delap. His shirt sums up that City performance!
— City Chief (@City_Chief) September 27, 2020
But this is way too early to judge this City side! We will come back stronger! pic.twitter.com/AAkC5utOCk
«Сити» таянч яримҳимоядаги ўзгариш туфайли рақиб ҳужумларини осонлик билан ўтказиб юбораверди, орқароқдаги ҳимоячилар ҳам бир бўлиб энг ёмон ўйинларини ўтказишди. Марказий ҳимоячи Эрик Гарсия ва қанот ҳимоячилари Менди ҳамда Уокер ўз дарвозалари томон биттадан пенальти қўйилишига сабабчи бўлишди. «Лестер» уч пенальтини ҳам аниқ ижро этди – Варди икки марта, Тилеманс бир марта.
❌ Mendy
— SPORF (@Sporf) September 27, 2020
❌ Walker
❌ Garcia
😳 3 of @ManCity’s back 4 have given away a penalty today vs @LCFC.
😰 Disaster class. pic.twitter.com/p8mUizDigA
Пепнинг ҳалокати
«Сити» иккинчи бўлимда биттагина гол урди – клубнинг янги ҳимоячиси Натан Аке ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ҳа, 11 метрлик зарбаларсиз ўйинда ҳисоб 2:2 бўлган бўларди, аммо эртага буни ким ҳам эсларди? Ҳозирда барча сайтлар даҳшатли жиҳатга эътибор қаратмоқда – Гвардиола жамоаси илк бор бир ўйинда 5 гол ўтказди, унинг фаолиятидаги 686 ўйинда илк бор шундай ҳолат кузатилди. «Манчестер Сити» «Этиҳад»да илк марта шунча гол ўтказди, бу 438-ўйинда рўй берди.
«Тулкилар» уч ўйинда уч ғалаба билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Сити» ҳисобида эса икки ўйинда бир ғалаба ва бир мағлубиятдан кейин уч очко бор.
Мағлубият оғриқли, аммо Гвардиола учун муҳими бу мағлубият кейинги ўйинларга таъсир кўрсатмаслиги. У тақвим тиғизлигидан бежиз шикоят қилмаган – нимадир ёмон воқеа рўй беришини олдиндан ҳис қилган. Қолаверса, «Сити» бу сафарги трансферлар бозорида фаол бўлмади, трансферлар ойнаси эса тез орада ёпилади. «Шаҳарликлар» бу мавсумда чемпионлик учун курашармикин?
Мавзуга оид
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024