Ахборот демократия учун кислороддек зарур – халқаро эксперт эркин ахборот олиш ҳақида
Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан ўтказилган халқаро онлайн конференцияда халқаро ташкилот вакиллари, экспертлар сўзга чиқишди.
Конференцияда Осиё-Тинч океани радиоэшиттиришлар иттифоқи бош котиби Жавад Моттаги матбуот ва ахборотдан фойдаланиш эркинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Матбуот эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш эркинлиги шуни англатадики, бир томондан мамлакат ҳукумати бу борада жуда ҳам катта масъулиятни амалга оширади. Бошқа томондан, маълумотларни коррупцияга умуман йўл қўймайдиган вазиятда чиқариш керак. Шунинг учун фуқаролар нима бўлаётгани ва нима учун шундай бўлаётганини доимий равишда билиб туриши керак.
Масалан, Covid-19 билан боғлиқ вазиятга мисол сифатида қарайдиган бўлсак, бу ерда ҳукумат жамиятга нафақат аниқ ва тўлиқ ахборот, балки маслаҳат ҳам бериши керак. Яъни бу пандемиядан ҳам иқтисод, ҳам соғлиқни сақлаш тизими жабр кўрмаслиги керак. Бу борада ахборот жуда ҳам муҳим роль ўйнайди. Ўзига хос бўлган баланслаштирилган маълумотни бериш керак. Чунки ахборот ва маълумот демократия учун кислороддек зарур бўлган нарсадир. Агар инсон қарор қабул қилиш жараёнида ўзи қатнаша олмас экан, бу унинг ҳаётини ўзгартиришга ёрдам беролмайди.
Ахборотдан фойдаланиш имконияти ҳозирги кунда турли ахборот ёки маълумот етишмаётган бўшлиқларни тўлдириш учун муҳим омил. Масалан, бу сиёсий ахборот бўладими, иқтисодий маълумот бўладими, агар у ўз вақтида берилмаса, камбағаллар янада камбағаллашиб, бойлар янада бойийди.
Шунинг учун биз маълумотни нафақат олиш, балки уни қаердан қидиришни ҳам билишимиз керак. Ҳозирги кунда глобал институтлар, хусусан давлат ахборот воситалари иложи борича уинверсал ахборотдан фойдаланиш имкониятини яратувчи омил ёки тизим сифатида қаралиши керак», дея Жавад Моттагининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
22:06 / 01.11.2024
Туркия парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
17:10 / 17.10.2024
Ислом оламининг забардаст уламолари Тошкентда жамланди — фоторепортаж
10:29 / 04.09.2024
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни терроризмга қарши курашнинг асоси деб ҳисоблаймиз – Шавкат Мирзиёев
19:55 / 06.08.2024