Жаҳон | 15:30 / 29.09.2020
4510
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 1 миллиондан ошди

Энг кўп қурбонлар АҚШда бўлиб, у ерда 205 085 киши вафот этган. Касалликка чалинганлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда - 7,1 млн киши.

Фото: Reuters

Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 1 миллиондан ошди. Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, касалликдан 1 002 296 киши вафот этган.

Энг кўп қурбонлар АҚШда бўлиб, у ерда 205 085 киши вафот этган. Касалликка чалинганлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда - 7,1 млн киши.

 Ўлим ҳолатлари сони бўйича иккинчи ўринда Бразилия турибди — 142 058 ўлим. Касаллик юқтирганлар сони бўйича мамлакат дунёда учинчи ўринда - 4,7 млн киши.

 Ҳиндистон қурбонлар сони бўйича учинчи ўринда жойлашган - 96 318 ўлим, касаллик юқтирганлар 6,1 млн нафар.

 Дастлабки ўнталикдан, шунингдек, Мексика, Буюк Британия, Италия, Перу, Франция, Испания ва Эрон жой олган.

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 33 млн 384 мингдан ошган.

 Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 2 миллиондан ошиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид