Жаҳон | 15:43 / 29.09.2020
8746
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон президенти Арманистоннинг ўт очиши оқибатида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

Озарбойжон ТИВ ва бош прокуратурасининг маълумотига кўра, 27 сентябрдан буён 30 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

Фото: EPA-EFE/VAHRAM BAGHDASARYAN/PHOTOLURE

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғ низоси ҳудудидаги тўқнашувлар бошланганидан буён Арманистон томонининг ўт очиши оқибатида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини айтди.

"Ўтган икки кун давомида бизда йўқотишлар бўлди, хусусан фуқаролар орасида ҳам. Афсуски, ҳалок бўлган тинч фуқаролар сони ошмоқда. Ўн киши, жумладан, бир оиланинг беш нафар аъзоси, улар орасида икки бола ҳам бор, ҳалок бўлди ", - деди у.

Озарбойжон ТИВ ва бош прокуратурасининг маълумотига кўра, 27 сентябрдан буён 30 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни Озарбойжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланди. Ҳар икки томон ердан ва ҳаводан бир-бири томонга зарбалар бермоқда. Ҳар икки давлатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган.

Мавзуга оид