«Дунё даҳшатли воқеага гувоҳ бўлди» – БМТ бош котиби коронавирус қурбонлари миллион нафардан ошганига муносабат билдирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус қурбонлари сони миллион нафардан ошгани ҳақида гапирар экан буни даҳшатли ҳолат деб атади.
«Дунё даҳшатли воқеага гувоҳ бўлди: коронавирус миллион нафар одамнинг умрига зомин бўлди. Бу жуда катта рақам. Уларнинг оталари, оналари, эрлари, хотинлари, ака-укалари, яқинлари бор эди. Ҳеч бир тақдирни бефарқ қолдирмаслигимиз керак.
Касаллик одамларни бир-биридан узоқлаштириб қўйди. Хурсандчиликда ҳам, мотамда ҳам бирга бўлиш имконсиз бўлиб қолди. Энг ёмони – яқинларимиз оламдан ўтаётганда қўлларини ўпиб, «сизни яхши кўраман» деб видолаша олмаяпмиз.
Биз бу синовни енга оламиз. Бу учун хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз керак. Ҳозир етакчилик масъулияти жуда муҳим. Фан ва ҳамкорлик ҳам муҳим. Вакцина устида – барча фойдалана оладиган вакцина устида изланишлар давом этмоқда. Унгача ҳаётимизни асрайлик: ниқоб тақайлик, масофани сақлайлик, қўлимизни ювайлик. Шундоғам кўпчиликни йўқотдик...», деди БМТ бош котиби Twitter'даги саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида.
Маълумот учун, 28 сентябрь куни бутун дунёда коронавирус қурбонлари сони 1 миллион нафардан ошди. Айни дамда Worldometers маълумотига кўра, дунёда 33 миллион 978 мингдан кўпроқ одам коронавирус юқтирган. Вирус 1 миллион 14 минг 886 кишининг умрига зомин бўлган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023