Жаҳон | 17:40 / 01.10.2020
40991
2 дақиқада ўқилади

АҚШ, Россия ва Франция Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича қўшма баёнот билан чиқди

Доналд Трамп, Владимир Путин ва Эммануэл Макроннинг фикрича, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак.

Фото: Reuters

АҚШ, Россия ва Франция президентлари - Доналд Трамп, Владимир Путин ва Эммануэл Макрон қўшма баёнотда Арманистон ва Озарбойжон раҳбарларини Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларни ҳеч қандай шартларсиз қайта бошлашга чақирди. 

«Биз Арманистон ва Озарбойжон раҳбарларини зудлик билан, виждонан ва ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида келишув бўйича музокараларни тиклаш учун ҳеч қандай шартлар қўймасдан ўз зиммаларига мажбуриятларни олишга чақирамиз», - дейилади Минск гуруҳи ҳамраислари бўлган давлат раҳбарларининг баёнотида. 

АҚШ, Россия ва Франция президентлари Доналд Трамп, Владимир Путин ва Эммануэл Макроннинг фикрича, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак.

«Биз иштирок этаётган томонларнинг қуролли кучлари ўртасида жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз», - дейилган уч давлат раҳбарининг Тоғли Қорабоғ бўйича қўшма баёнотида. 

Президентлар, шунингдек, Тоғли Қорабоғ можаросида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. «Биз ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз», - дейилади ҳужжат матнида. 

Бундан олдин, Озарбойжон Арманистоннинг 16 танки йўқ қилинганини маълум қилганди.

Мавзуга оид