ОАВ Трампда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги ҳақида хабар берди
Трампнинг шифокорлари матбуот анжумани вақтида унга кислород берилгани тўғрисидаги саволга жавоб беришмади ва "айни пайтда" Трампга кислород берилмаётганини айтишди.
АҚШ президенти Дональд Трамп шифохонага ётқизилишидан олдин унга Оқ уйда кислород берилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб ABC News хабар бермоқда.
"Трампга яқин манбалар президентда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлгани ва у Оқ уйда қўшимча кислород олгани ҳақида маълум қилди", - деб хабар беради телеканал.
Трампнинг шифокорлари матбуот анжумани вақтида унга кислород берилгани тўғрисидаги саволга жавоб беришмади ва "айни пайтда" Трампга кислород берилмаётганини айтишди.
Дональд Трампнинг аҳволидан хабардор бўлган манбанинг сўзларига кўра, охирги суткада унинг ҳолати "катта ташвиш уйғотган".
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023