Ҳиндистонда коронавирусга дунёдаги биринчи қоғоз тест ишлаб чиқилди
Ҳиндистонлик олимлар коронавирусни аниқловчи арзон ва тезкор қоғоз тест ишлаб чиқишди. Feluda деб номланган тест бир соатдан кам вақт ичида натижани беради ва 500 рупий (6,75 доллар) туради.
Тестнинг аниқлиги 96 фоиз даражасида баҳоланган. Тест Crispr деб номланган генларни таҳрирлаш технологиясига асосланган. У Деҳлидаги Геномика ва интегратив биология институтида ишлаб чиқилган.
Тест Ҳиндистоннинг Tata конгломерати томонидан ишлаб чиқарилади ва коронавирусга дунёдаги биринчи қоғоз тест бўлади.
“Бу содда, аниқ, ишончли ва тежамкор тестдир”, деб айтган Ҳиндистон ҳукуматининг бош илмий маслаҳатчиси профессор Вижай Рагхаван.
Тест 2000 беморда синовдан ўтказилган. Синовлар давомида у 96 фоиз сезувчанликка, 98 фоиз спецификликка эгалиги ўрнатилган. Тестнинг юқори сезувчанлиги коронавирусга чалинган деярли барчани аниқлаш, юқори спецификлиги эса бу касалликка чалинмаганларни истисно қилиш имконини беради.
Ҳиндистоннинг дори-дармонлар бўйича масъул идораси тестни тижорий мақсадда қўллашга рухсат берган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024