Ўзбекистон | 09:37 / 05.10.2020
6675
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокими «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, фаол ва фахрий устозлар ҳамда вилоятдаги бошқа ташкилот вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Унда Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, Фарҳод Эрманов томонидан таълим соҳасига қаратилган эътибор, хусусан, маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар, мактабларда SATT платформасининг ўрнатилиши ва бу орқали мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйишдаги хизматларини алоҳида эътироф қилди.   

Шерматов вилоят ҳокимини таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади. 

Тадбир якунида Фарҳод Эрманов бундан буён ҳам ёшларнинг таълим-тарбияси йўлидаги хизматини давом қилдиришини билдирди.

Мавзуга оид