Жаҳон | 22:07 / 09.10.2020
9335
1 дақиқада ўқилади

Трампни даволашда фойдаланилган дори уч сингапурликнинг қони асосида ишлаб чиқилган - ОАВ

АҚШ президенти Дональд Трампни коронавирусдан даволашда қўлланган дори воситаси уч сингапурликнинг қони намунаси асосида ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Straits Times нашри хабар берди.  

Фото: AP Photo / Alex Brandon

Маълумотларга кўра, Сингапурнинг юқумли касалликлар миллий марказига (NCID) АҚШнинг Regeneron компаниясидан ҳамкорлик ҳақида мурожаат тушган. Дастлаб компания NCID’дан коронавирусдан соғайиб кетган 20 кишини танлаб олишни илтимос қилган. Марказ 5 кишини танлаган ва АҚШ компанияси улардан олинган қон намуналари антитанага эга воситани ишлаб чиқишга етарлилигини маълум қилган.  

Охир натижада Regeneron Сингапурдан олинган бешта намунадан учтасини антитаналарни олиш бўйича тадқиқот учун асос қилиб олган.

Трамп коронавирусдан шифохонада 3 кун даволангач, 5 октябрда Оқ уйга қайтди. Шифокорлар президентда коронавирус белгилари йўқлигини ва унинг организмида вирусга қарши антинаналар аниқланганини маълум қилишган. 

Мавзуга оид