Жаҳон | 16:29 / 14.10.2020
10690
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған ЕХҲТнинг Минск гуруҳини Қорабоғни Озарбойжонга беришга чақирди

 Эрдўған аввал ҳам Минск гуруҳини эътиборсизликда айблаганди.

Фото: Getty Images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ЕХҲТнинг Қорабоғ бўйича Минск гуруҳи "Арманистон босиб олган ерларни" Озарбойжонга қайтариш бўйича ҳаракатни бошлаши кераклигини айтди.

 "Минск гуруҳи ҳали ҳам бу жараённи чўзмоқда. Агар масалани ҳал қилишни истасангиз, ечимни чўзиш билан эмас, ечимнинг ўзи билан шуғулланиш керак. Наҳотки битта муаммони 30 йил ечиш мумкин? Минск гуруҳи музокараларни якунлаб, босиб олинган ерларни эгаларига қайтариши керак. Бу ўн йилларга чўзиладиган иш эмас. Лекин улар ерларни беришмади. Бу нимага олиб келди? Мана бундай вазиятга", - деди Эрдўған.

 Туркия Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбойжонни қатъий қўллаб-қувватлаб келмоқда.

 Эрдўған аввал ҳам Минск гуруҳини эътиборсизликда айблаганди.

 «АҚШ, Россия ва Франция қарийб 30 йил мобайнида бу муаммони эътиборсиз қолдириб келганини инобатга олсак, улар ўт очишни тўхтатиш йўлларини излашда иштирок этишларига йўл қўйиб бўлмайди», деганди Эрдўған. У тинчлик фақат «арман босқинчилари» Тоғли Қорабоғни тарк этганидагина ўрнатилишини айтиб ўтган.

Мавзуга оид