Жаҳон | 11:44 / 17.10.2020
17081
2 дақиқада ўқилади

Британиялик олимлар томонидан коронавируснинг учта янги аломати аниқланди

Британиялик олимлар янги симптомларни аниқлаган тадқиқот натижалари ҳақида хабар беришди. Янги аломатлар қаторида олимлар касалланганларнинг оёқларида пуфакчалар пайдо бўлиши, шунингдек чарчоқнинг кучайиши, ҳолсизлик, кўкрак қафасидаги оғриқларнинг пайдо бўлишини таъкидлаган. 

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, кўп учрайдиган аломатларга эса иситма ва мушак оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бош оғриғи, нафас олиш муаммолари, бурун тиқилиши ва йўтални мисол келтириш мумкин. Ушбу аломатлар грипп вируси билан жуда ўхшаш, шунинг учун одамлар кўпинча COVID-19 билан касалланганини билмайди.

Шунингдек, тадқиқот давомида Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси карантин чораларини жиддий қабул қилиши ва ўзини яккалаш режимига риоя қилиши аниқланди. 

Ушбу мамлакатда тиббиёт ходимлари коронавирусни текширишга талаб ошгани ҳақида хабар беришмоқда ва баъзи шифохоналар янги ҳолатлар оқимига дош беролмаяпти. Шу сабабли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун янги шифохоналар қуриш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.

Кўплаб мамлакатларда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари яна кучайтирила бошлади, бу эса яқин келажакда глобал пандемияга бутунлай барҳам беришнинг иложи йўқлигидан далолат беради. Айни пайтда бутун дунёда COVID-19 касаллигидан 1 миллионга яқин одам вафот этган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эпидемия барҳам топгунига қадар яна бир неча миллион киши касаллик туфайли вафот этиши мумкин. 

Мавзуга оид