Жаҳон | 21:32 / 20.10.2020
9141
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши эмлашда антитаналар кимларда ёмон ишлаб чиқилиши маълум қилинди

Коронавирусга қарши эмлашда антитаналар кексаларда, ичкиликка ружу қўйганларда, стресс ҳолатидаги одамларда ҳамда яллиғланишга қарши дори воситалари қабул қилувчиларда ёмон ишлаб чиқилади. 

Фото: Известия

Бундай маълумотни Россиянинг коронавирусга қарши биринчи вакцинаси “Спутник V”ни ишлаб чиққан Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург тақдим қилди. 

“80 ёшдан катта одамларда иммун тизими ёшларникига қараганда узоқроқ, ёмон жавоб беради, ферментлар ёмон ишлайди, антитаналар ёмонроқ ишлаб чиқилади. Бироқ улар орасида соғлом турмуш тарзини олиб борувчи, мунтазам сузиш билан шуғулланувчи “яхши сақланганлари” ҳам бор”, деб маълум қилган Гинцбург.

Мутахассиснинг таъкидлашича, антитаналар этил спирти C2H5OH, спиртли ичимликлар истеъмол қилувчиларда ҳам ёмон ҳосил бўлади. Чунки спиртли ичимликлар ҳар қандай кўпаювчи ҳужайралар учун заҳарли ҳисобланади. Бундан ташқари, организмда антитаналар пайдо бўлишига одамнинг стресс ҳолатдалиги ва яллиғланишга қарши дорилар қабул қилиши ҳам салбий таъсир кўрсатади. Охирги омиллар, қоидага кўра, онкологик беморларга хос  ҳисобланади. 

Мавзуга оид