Деярли ҳар куни бюджет маблағлари ноўрин сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар кўтарилмоқда - Танзила Норбоева
Бугун, 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлис аввалида Сенат раиси Танзила Норбоева ноўрин сарфланаётган бюджет маблағлари, айрим раҳбарларда молиявий савод етишмаслиги борасида танқидий фикрлар билдирди. Раис бюджет маблағлари сарфланиши ва назорати тизимида бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар талайгина эканини таъкидлаб ўтди.
«Деярли ҳар куни бюджет маблағларининг ноўрин сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар халқимиз томонидан кўтарилмоқда. Афсуски, халқимиз, яъни солиқ тўловчилар бундай саволларга асосли жавоб ололмаяпти. Холис муносабат ҳам билдирилмаяпти.
Биз Ҳисоб палатаси билан биргаликда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар ҳолатини яқинда Тошкент вилояти мисолида комплекс ўрганиб чиқдик. Жуда кўплаб тизимли муаммоларни аниқладик.
Мутасаддиларда бюджетга қўшимча манбалар аниқлаш борасида ташаббускорлик, изланиш йўқлигини алоҳида қайд этиб ўтдик. Айрим ҳолларда уларда молиявий саводхонлик етишмаслигига ҳам гувоҳ бўлдик. Муҳим кўрсаткичларни қўшиб ёзиш ҳолатларига тўлиқ барҳам берилмаган.
Шу боис, ҳозирданоқ мазкур йўналишдаги ишларимизни танқидий кўриб чиқишимиз, бюджет назоратини янада кучайтиришимиз зарур бўлади. Сенатнинг бюджет қўмитаси ҳамда бошқармаси бундай ўрганишлар ва таҳлиллар кўламини янада кенгайтириши, тизимли муаммолар ечими юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқиши лозим», деди Танзила Норбоева.
- Аввалроқ, Сенат раиси Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган мажлисда Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши бўйича ҳам танқидий фикрлар билдирган эди.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:14 / 01.12.2024