Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди.
Бугун, 22 октябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Ушбу сессияда ташкилий масала кўрилди ва шаҳарга янги раҳбар тайинланди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Машъал Хурмаматович Тожибоев Хонободнинг янги ҳокими этиб тайинланган.
Машъал Тожибоев 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган, 2007 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган (сиртқи).
У 2003-2004 йилларда Андижон пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Андижон вилоят бошқармаси мутахассиси, 2004-2010 йилларда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бош мутахассиси, танлов савдоларини ташкил этиш бўлими бошлиғи, марказ етакчи мутахассиси, 2010 йилда «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси Андижон филиали уй-жой маркетинг шўъбаси бош мутахассиси бўлган.
2010 йилда Андижон вилояти ҳокимлигида иш бошлаган ва 2016 йилга қадар вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси, котибият мудири вазифасини вақтинча бажарувчи, мудир, 2016 йилда ҳокимликда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият мудири бўлган. 2016-2017 йилларда Андижон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (2016 йил 8 майдан 2016 йил 17 декабргача Андижон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси) сифатида ишлаган.
2017 йилдан ҳозирги вақтгача Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
- Эслатиб ўтамиз, Хонобод шаҳрининг аввалги ҳокими Мусахон Мамадалиев шу йилнинг сентябрь ойи охирида пневмонияга чалиниш оқибатида вафот этганди.
- Бугун кун давомида Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. Октябрь ойи бошида вафот этган Назиржон Ўринбоев ўрнини 2018 йилдан буён Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлган Иқболбек Матрўзиев эгаллади.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024