Жаҳон | 18:23 / 22.10.2020
5843
1 дақиқада ўқилади

Европанинг яна бир давлатида коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди

21 октябрь куни Испания Европада ушбу кўрсаткич қайд этилган биринчи давлат бўлганди.

Фото: AP

Францияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Бу Жонс Хопкинс университети маълумотларида қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 1 000 369та касалланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, 34 075 нафар бемор вафот этган.

Франция коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошган дунёдаги еттинчи ва Евроиттифоқдаги иккинчи давлат бўлди.

21 октябрь куни Испания Европада ушбу кўрсаткич қайд этилган биринчи давлат бўлганди. Шу куни Чехияда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли кескин чоралар жорий этилганини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 41,3 миллиондан ошган, уларнинг 1,13 миллион нафари вафот этган.

Мавзуга оид