АҚШ ҳукумати ремдесивир билан коронавирус беморларини даволашга тўла рухсат берди
Клиник синовларга асосланиб, ремдесивир даволаниш муддатини 5 кунга қисқартириши маълум қилинди.
Қўшма Штатларда ремдесивир препаратидан амбулатор шароитда фойдаланишга тўла рухсат берилди. АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармасининг айтишича, препарат коронавирусдан тузалиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Дори Қўшма штатларда майдан буён фавқулодда вазиятларда ишлатилиш ҳуқуқига эга эди.
Ремдесивирни 12 ёшдан катта ва вазни камида 40 килограмм бўлган беморларга бериш мумкин. Дорининг 5 кунлиги, яъни бир курси хусусий суғурталовчилар томонидан 3,120 доллардан, давлат етказиб берувчилари томонидан 2,340 доллардан сотилмоқда.
Бу дори шу ойнинг бошида коронавирусдан даволанган президент Дональд Трампга ҳам берилган.
“Ремдесивирнинг тан олиниши тасодифий танланган енгил ва оғир ҳолатдаги коронавирус беморлари билан 3та клиник синовдан ўтказилди. Дори ўзининг муҳим жиҳатларини намоён қила олди. Тадқиқотлардан бири ремдесивир касалликдан тузалиш муддатини 15 кундан 10 кунга туширишини кўрсатди”, - деб изоҳ бермоқда Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси.
Аввалроқ ЖССТ ремдесивир 6 ойда давомида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида тадқиқ қилинганини, унга 11 мингдан ортиқ бемор жалб этилганини ва дори COVID-19 беморларини даволашда самарасиз деб топилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024