Жаҳон | 23:20 / 25.10.2020
11443
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлиши мумкинлиги маълум қилинди 

Фото: Reuters

АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи АҚШда коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бундай вакцина “хавфсиз ва самарали” бўлса, 2020 йил охиригача пайдо бўлади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, вакцинанинг илк дозалари муайян тоифадаги одамларга нисбатан қўлланади ва у кенг қўллана бошланиши учун 2021 йилда бир неча ой талаб этилади. 

Шу билан бирга, Фаучининг айтишича, вакцина чиқишига қарамай, анча вақт давомида коронавирусдан ҳимояланиш бўйича чоралар ўз долзарблигини йўқотмайди.   

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди дебатларида вакцина бир неча ҳафта ичида пайдо бўлишини эълон қилган.

4 августда АҚШнинг Novavax компанияси коронавирусга қарши воситасининг иккита муваффақиятли синовлари ўтказилганини эълон қилган. Таъкидланишича, ушбу восита вакцина сифатида қўлланиши мумкин.

Мавзуга оид