Жамият | 11:59 / 26.10.2020
6734
3 дақиқада ўқилади

«Олисларда дард билан қолиб кетмай» – Ҳиндистонда оғир операция ўтказган юртдошимиз ёрдамга муҳтож

Жигар касалликлари кечиши, асоратлари ва беморга етказган азияти жиҳатдан энг оғир дардлар сирасига киради. Айниқса, жигар циррози жуда кўпчиликни қийнайди ва ҳаётга нуқта қўювчи касалликлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда кенг қўлланилаётган жигарни кўчириш операциялари оғир беморлар учун асосий нажот бўлиб қолди. Аммо бу амалиёт бизда кенг қўлланилмаяпти, хорижда эса қиммат ва узоқ давом этиши билан кўпчиликни қийнаб қўяди.

– 34 ёшдаман, фарзандларим бор ва биринчи навбатда улар учун яшашни истайман. Бу оғир касалликни енга олишимга ишонаман, фақат бу оғир бўлаяпти, – дейди биз билан суҳбатда жиззахлик Иқбол Бегматова.

– Цирроз ташхиси қўйилганидан кейин узоқ даволандим, охир-оқибат ягона йўли трансплантация эканлиги маълум бўлди. Топган-тутганимизни сотиб, халқимиз кўмаги билан зарур маблағни тўпладик. Аммо бу пайтга келиб карантин бошланиб қолди, парвозлар тўхтади. Менинг аҳволим оғирлашиб кетди.

Биринчи имкониятдаёқ Дубай орқали Ҳиндистонга учиб келдик. Узоқ сафарда ўзимни жуда йўқотиб қўйдим, ҳушсиз бўлиб қолдим ва дарҳол реанимацияга олиндим. Узоқ вақт даволанишдан кейингина операция қилишди. Бу жараёнга пулимизнинг анчасини ишлатиб қўйдик. Энди клиникадан қарзимиз бор, онам эса меҳмонхонадан қарз бўлиб қолган. Бундай аҳволда даволанишни тугата олмаймиз, онамни ҳам шу кунда меҳмонхонадан чиқариб юборишади.

Бу олис юртда суянадиган одамнинг ўзи йўқ, бегона жойларда қолиб кетмайлик, илтимос қилиб сўрайман, бизга ёрдам беринг, – йиғлаб сўради Иқбол.

Иқбол Бегматовага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 1204 6292 2728 (Ҳамкорбанк, Моҳинахон Ҳамидова номида)

Ҳумо:9860 1701 0203 4312 (Иқбол Бегматова номида)

Виза: 4231 2000 0074 9183 (Моҳинахон Ҳамидова номида)

Сбербанк: 5469 7500 1463 6438 (Ином Юсупов номида)

Телефон рақами: +998946361722 (телеграм)

Ҳиндистондаги рақам: +919711297488 (Ватсап)

Ўзбегим бирор вакилини кўмаксиз қўймайди. Олисдаги юртдошларимизга қилинган хайриялар ҳам бундан далолат. Ишонамизки, Иқбол синглимиз ҳам ноумид бўлмайди.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид