Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги БМТ жамғармаси кўмагида фуқаролар учун ишонч телефонини ишга туширди
Бугун, 27 октябрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг фуқаролар мурожаатлари учун «1146» қисқа рақамли ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати вакили Арофат Солиева Kun.uz’га хабар берди.
Таъкидланишича, ишонч телефони орқали фуқароларнинг мурожаатлари, савол ва таклифлари онлайн шаклда, 24 соат давомида узлуксиз қабул қилинади. Бу эса ўз навбатида аҳоли билан мулоқот жараёнларини соддалаштириш ва мурожаатларни тезкор ҳал қилиш имкониятини яратади.
Хабарда айтилишича, мурожаатлар билан ишловчи «Маълумотлар маркази»нинг иш тартиби қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
Фуқаро «1146» қисқа рақамли Ишонч телефонига қўнғироқ қилганда ўша вақтнинг ўзида ўрнатилган тартибда «O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси таркибида иш олиб борувчи 10 нафар оператор ходимлар томонидан мурожаат мазмуни, мурожаат қилган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар ёзиб олинади ва тегишли тартибда расмийлаштиради.
Шундан сўнг мурожаат электрон тизим орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Маълумотлар маркази»ига юборилади.
Марказ операторлари томонидан мурожаатлар биринчи навбатда таҳлил қилиниб, ўша куннинг ўзида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.
«1146» қисқа рақамли ишонч телефони зўравонлик қурбонига айланган ёки ҳақ-ҳуқуқлари топталаётган хотин-қизлар ва бунга гувоҳ бўлган бошқа фуқароларнинг мурожаатларини ҳам қабул қилади. Бунда мурожаат ҳолатига қараб хотин-қизларга зарур психологик, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади.
Мурожаатчи хотин-қизларнинг шахси ва мурожаат мазмуни эса сир сақланади.
Арофат Солиевага кўра, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг кўмаги билан ташкил қилинган бу ишонч телефони орқали тизимдаги бюрократик тўсиқларни камайтириш, муаммоларни маҳаллабай ўрганиш ва мурожаатларни маҳаллабай ҳисобини юритиш амалиётини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг октябрь ойига қадар вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан жами 150 минг 156 та мурожаат келиб тушган.
Республиканинг чекка ҳудудларида яшовчи кўплаб фуқаролар маҳаллий ҳокимлик даражасида ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларини ҳал қилиш мақсадида узоқ йўл босиб, ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга мурожаат қилиб келмоқда. Буни эса вазир ва вазирлик раҳбариятининг шахсий қабулида бўлган 2 минг 450 нафар фуқаро мурожаатларида кўриш мумкин.
Мавзуга оид
19:04 / 16.09.2021
«Муаммо туғдиради дея ҳақиқий муҳтожларни ижтимоий ҳимоя дафтарларидан тушириб қолдириш ҳолатлари бор» — вазирлик мулозими
08:23 / 25.09.2020
Маҳалла вазирлигининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти такомиллаштирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
13:56 / 18.09.2020
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати таркиби тасдиқланди
13:49 / 02.09.2020