Жамият | 23:48 / 29.10.2020
80359
1 дақиқада ўқилади

Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб, бу ҳақда видео тарқатган шахсга жиноят иши қўзғатилди

29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини даҳрий сифатида таништириб, Қуръони каримнинг маънолари таржимасини таҳқирлаган шахс видеолавҳаси тарқалди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ушбу шахс аниқланиб, устидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 156-моддаси (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми билан жиноят иши очилган.

Ушбу ҳолатда фуқаро айбдор деб топилган тақдирда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

ИИВ ахборотида айбланувчи ҳақида маълумотлар очиқланмаган. Шу билан бирга, у Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан бўлган Ш.Т. эмаслиги таъкидлаб ўтилган.

«Шу ўринда, фуқароларимиздан юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналаримизга кундалик ҳаётимизда амал қилишларини ҳамда муқаддас динимизни оёқости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз», – дейилади расмий релизда.

Мавзуга оид