Жаҳон | 09:00 / 29.10.2020
5135
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда кўчки оқибатида 46 киши бедарак йўқолди

Вьетнамнинг Куангнам провинциясида “Молаве” тўфони олиб келган кучли ёмғирлар вақтида юз берган икки кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 46 киши бедарак йўқолди. 

Фото: AP

Мутахассисларнинг баҳолашича, тўфон охирги 20 йил давомида мамлакатга ёпирилган энг кучли тўфон бўлди ва катта талафотларга олиб келди. Минглаб уйлар томи учиб кетган, юзлаб дарахтлар қўпорилган. 375 мингга яқин киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган, юзлаб рейслар бекор қилинган, аэропортлар, мактаблар ва пляжлар вақтинчалик ёпилган.  

Тўфон вақтида шамол сониясига 90 метр тезлик билан эсган.

Бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Вьетнам бош вазири Нгуен Суан Фук бунга қидирув-қутқарув ишлари ва фавқулодда вазиятларга жавоб бериш миллий қўмитаси ходимлари жалб қилинганини маълум қилган.

Мавзуга оид