Каттақўрғон туманига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига янги раҳбар тайинланди. У аввалроқ касаллик оқибатида оламдан ўтган Аъзамхон Баҳромов ўрнида иш бошлайди.
Қиличбек Раҳмонович Худойбердиев Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.
«Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 29 октябрдаги 153-Фк-сонли Фармойишига асосан, 2020 йил 29 октябрдан Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш Каттақўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Худойбердиев Қиличбек Раҳмонович зиммасига юклатилди», дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён Каттақўрғон туманига раҳбарлик қилиб келган Аъзамхон Баҳромов шу йилнинг 19 октябрида касаллик оқибатида вафот этганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024