Боку Тоғли Қорабоғда жанглар давом этаётганини маълум қилди
Қайд этилишича, жанглар учта: Агдара, Хўжаванд ва Губадли йўналишларида давом этмоқда.
Озарбойжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги низоли ҳудудда жанглар давом этаётгани тўғрисида хабар берди.
Хабарда айтилишича, жанглар учта: Агдара, Хўжаванд ва Губадли йўналишларида давом этмоқда.
Аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнян Озарбойжон қўшинлари республиканинг энг муҳим шаҳарларидан бири – Шушага яқин келганини маълум қилганди.
Тоғли Қорабоғ ҳудудида 27 сентябрдан буён жанглар давом этмоқда. Россия ва АҚШ воситачилигида бир неча марта гуманитар сулҳ эълон қилинишига қарамасдан, Арманистон ва Озарбойжон ўзаро ҳужумларни тўхтатмаяпти.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, «озарбойжонликлар ўзлари яшаган ва босиб олинган барча ҳудудларга қайтишлари керак».
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
11:20 / 23.10.2024