Жаҳон | 12:09 / 02.11.2020
11636
2 дақиқада ўқилади

Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олишга қарор қилди

Фото: youtube.com

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олмоқчи эканлигини маълум қилди.

«Кўп йиллар давомида ота-оналаримиздан алоҳида яшаганимиздан сўнг аёлим билан ўғлимиздан ҳам ажралишни хоҳламадик. Мана шунинг учун, пандемия ва чегараларнинг ёпилиши фонида Россия-АҚШ икки давлат фуқаролигини олиш учун ариза топширмоқчимиз», – деб ёзади Сноуден ўзининг твиттер саҳифасида.

Шунингдек, у хотини билан барибир «америкалик бўлиб қолиши»ни ва ўғилларини ҳам ўзлари ёқтирган Американинг барча қадриятлари асосида – хусусан, фикрини эркин ифода этиш эркинлиги каби – тарбиялашини айтган. 

«Ва мен бутун оиламиз қайта тўпланиши учун Қўшма штатларга қайтадиган кунимни сабрсизлик билан кутаман», – деб қўшимча қилган собиқ агент.

Мавзуга оид