Жаҳон | 19:29 / 06.11.2020
12597
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ бутун дунёни янги пандемияга тайёрланишга чақирди

ЖССТ баёнотида айтилишича, инсоният коронавирус инфекциясини фан ва тиббиётдаги ҳамкорлик орқали енгиши мумкин.

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Инсоният янги пандемияга тайёргарлик кўришни бошлаши лозим. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 9-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ассамблеясининг 73-сессиясидан олдин тарқатилган баёнотида айтилмоқда.

«Биз навбатдаги пандемияга тайёргарлик кўришни ҳозирдан бошлашимиз даркор. Ўтган йили соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга тайёр мамлакатлар SARS-CoV-2 вируси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тезкор чоралар кўра олганига гувоҳ бўлдик», — дейилади баёнотда.

ЖССТнинг маълум қилишича, давлатларнинг халқаро тиббий-санитария қоидаларига қатъий амал қилиш эвазига янги пандемияларга тайёрлигини кучайтирадиган резолюция кўриб чиқилади.

ЖССТ баёнотида айтилишича, инсоният коронавирус инфекциясини фан ва тиббиётдаги ҳамкорлик орқали енгиши мумкин.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, ўтган ҳафтада касаллик ҳолатлари аниқланиши бўйича пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич қайд этилди — дунё бўйича 3,3 млн янги ҳолат аниқланган.

Мавзуга оид