Жаҳон | 18:09 / 07.11.2020
6585
1 дақиқада ўқилади

Яна беш мамлакатдаги фермаларда норкаларга коронавирус юқиши қайд этилди

Аввалроқ Даниядаги фермалардан бирида норка – қоракўзанда коронавируснинг мутацияга учраган тури аниқланганди. 

Фото: Reuters

Яна беш мамлакат – Испания, Италия, Нидерландия, Швеция ва АҚШдаги қоракўзан етиштирувчи фермаларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.

Аввалроқ Даниядаги фермалардан бирида қоракўзанда коронавируснинг мутацияга учраган тури аниқланганди.  

 Копенҳаген ушбу мутация ҳар қандай вакцинанинг самарадорлигини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва мамлакатдаги 15-17 млн бош қоракўзанни йўқ қилишга қарор қилди

 Июн ойида шундай қарорни Нидерландия ҳукумати қабул қилганди: ўшанда мамлакатдаги қоракўзан фермаларида коронавирус тарқалиши қайд қилинганди.

Мавзуга оид