Жаҳон | 15:50 / 10.11.2020
8180
2 дақиқада ўқилади

Zoom асосчиси коронавирусга қарши вакцина тўғрисидаги хабардан сўнг 5 млрд доллар йўқотди

Акциялар нархи “Pfizer” ва “BioNTech” компаниялари коронавирус инфекциясига қарши вакциналари синовининг навбатдаги босқичи муваффақиятли якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилганидан сўнг тушиб кетди.

Фото: Kena Betancur / Getty Images

Видеоконференциялар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи “Zoom Video Communications” акциялари нархи 17 фоиздан ортиқроққа тушиб кетгач, компания асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги 5 млрд долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Акциялар нархи “Pfizer” ва “BioNTech” компаниялари коронавирус инфекциясига қарши вакциналари синовининг навбатдаги босқичи муваффақиятли якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилганидан сўнг тушиб кетди. Компанияларнинг маълум қилишича, улар ишлаб чиқарган вакциналар 90 фоиздан ортиқ самарадорликни намойиш этган. Ушбу ҳисоботдан сўнг “Pfizer” ва “BioNTech” акциялари бирданига қимматлашди.

Қатор технологик компаниялар акциялари нархи эса туша бошлади. “Zoom” билан бирга “Facebook” (4,99 фоиз), “Amazon” (5,06 фоиз), “FedEx” (5,68 фоиз), “Netflix” (8,59 фоиз) акциялари арзонлашди.

Натижада ушбу компанияларнинг йирик акциядорлари бир неча миллиард доллар йўқотишди. Жефф Безос ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензи Скоттнинг бойлиги мос равишда 8,94 млрд ва 3,27 млрд долларга камайди. “Facebook” асосчиси Марк Цукерберг 5,39 млрд доллар йўқотди.

 “FedEx” раҳбари Фред Смитнинг йўқотиши 250 млн, “Netflix” раҳбари Рид Гастингснинг йўқотиши 416 млн доллар деб баҳоланди.

Мавзуга оид