Жаҳон | 15:02 / 18.11.2020
4222
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирусни уй шароитида аниқлаш имконини берувчи тест ишлаб чиқарилди

Тест натижаси 30 дақиқа ичида чиқади.

Фото: labcovid19.com

АҚШда коронавирусни уй шароитида аниқлаш имконини берувчи тест фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлди.

 Қайд этилишича, уни рецепт бўйича сотиб олиш мумкин. Тест нархи 50 доллар атрофида бўлади.

Тестдан 14 ёшдан катта бўлган шахслар фойдаланиши мумкин. Тест натижаси 30 дақиқа ичида чиқади.

Аввалроқ АҚШдаги Cellex компанияси сунъий онгдан фойдаланган ҳолда коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққанини маълум қилганди.

Мавзуга оид