Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молия вазирлигига ҳар йили иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур маблағларни давлат бюджетидан ажратиш вазифаси топширилди.
Norma’нинг ёзишича, низомга мувофиқ давлат стипендияси давлат олий таълим муассасалари талабаларига Бадиий академия томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади. Стипендия айрим йўналишларнинг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади. Давлат стипендияси квотаси қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан алоҳида-алоҳида тақсимланади:
- дастгоҳли рангтасвир;
- рангтасвир;
- графика ва миниатюра;
- ҳайкалтарошлик;
- амалий санъат;
- дизайн;
- санъатшунослик ва музейшунослик.
Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда Бадиий академия тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания оммавий ахборот воситаларида олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларнинг ўз касбий ва бадиий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминлаши лозим.
Ушбу қарор президентнинг 21.04.2020 йилдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжат 7.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
16:58 / 06.02.2024
ТДЮУ талабалари учун “Тошкент шаҳар прокурори стипендияси” жорий этилади
13:51 / 15.12.2023
Корея ўзбек талабалари учун қўшимча стипендиялар ажратади
18:58 / 16.11.2023