Жаҳон | 23:59 / 19.11.2020
4458
1 дақиқада ўқилади

Хитой коронавирусга қарши ишлаб чиққан бешта вакцинасининг учинчи босқич синовларини ўтказмоқда

ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, вакцина синовлари БАА, Бразилия, Покистон, Перу ва бошқа давлатларда ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Хитойлик мутахассислар томонидан коронавирусга қарши ишлаб чиқилган бешта вакцинанинг учинчи босқич синовлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, "Хитой коронавирусга қарши бешта вакцинага эга бўлиб, ҳозирда БАА,  Бразилия, Покистон, Перу ва бошқа давлатларда уларнинг учинчи босқич синовлари ўтказилмоқда".

 Уларнинг иккитаси Sinopharm, биттаси Sinovac Biotech, яна бири CanSino ҳамда бешинчи вакцина Anhui Zhifei Longcom Biologic Pharmacy компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

 Ўтган ойда Хитой фан ва техника вазирлиги вакили Тян Баого хитойлик мутахассислар 13та вакцинани синовдан ўтказаётгани, улардан тўрттасининг синови учинчи босқичда эканлигини маълум қилганди.

 Ноябр бошларида Хитойда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина Тошкентга олиб келингани, вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид