Жаҳон | 20:30 / 20.11.2020
5104
1 дақиқада ўқилади

Pfizer коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказишга ариза бермоқда

 Қайд этилишича, ариза маъқулланса, вакцинадан декабр охирларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Фото: Dado Ruvic / Reuters

Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармасига (FDA) ариза бермоқда. Бу ҳақда компаниялар сайтларида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ариза маъқулланса, вакцинадан декабр охирларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Pfizer компаниясининг билдиришича, компаниялар бутун дунёдаги назорат органлари, хусусан, Европа дори воситалари агентлиги ва бошқа мамлакатлардаги агентликларга ариза бериш жараёнини бошлаган.

Маълумотларга кўра, вакцина синовининг якуний босқичи синовларида унинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этган. Вакцина ёши ва жинсидан қатъи назар, барча эмланганларда юқори самарадорлик кўрсатган. 

 Pfizer ва BioNTech йил охиригача 50 млн, 2021 йилда 1,3 млрд доза вакцина етказиб беришни мўлжаллаган.

Мавзуга оид