Жаҳон | 21:28 / 20.11.2020
16297
1 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги вазиятга аралашиши сабабини айтди

Россия президентининг сўзларига кўра, бу ички хавфсизлик ва иқтисодиёт нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Anadolu Agency

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Тоғли Қорабоғдаги вазиятга аралашиши сабабини айтди.

 Унинг сўзларига кўра, бу ички хавфсизлик ва иқтисодиёт нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

«Биз, Россия учун бундай низолар ва уларни ҳал этиш муҳим ҳисобланади, Россияда миллионлаб арман ва озарбойжонлар яшашини назарда тутадиган бўлсак, бу шунчаки сўзлар эмас», — деди у.

 Путиннинг қайд этишича, Тоғли Қорабоғдаги вазият умуман олганда барқарорлашган. У шунингдек, ҳудуддаги вазият мустаҳкам ва узоқ муддат давомида барқарор бўлишига умид билдирди.

 9 ноябрда Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳужжатга кўра, низолашаётган томонлар эгаллаб турган позицияларида қолади, 1 декабрга қадар Ағдам, Қазах, Келбажар ва Лочин районлари Озарбойжон назоратига ўтади.

Минтақадаги вазиятни россиялик тинчпикпарварлар назорат қилади.

Мавзуга оид