Жаҳон | 19:07 / 23.11.2020
7377
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда катта ёшлиларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилди

Ёши 50дан ошганларнинг шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракатланиши чекланди.

Фото: Getty Images

Туркманистон ҳукумати ўткир юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг мақсадсиз ҳаракатланишини тартибга солишга қарор қилди, деб хабар берди ORIENT ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, ёши 50дан ошганларнинг шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракатланиши чекланди. Шунингдек, ёши 50дан ошган ходимларнинг бошқа ҳудудларга хизмат сафарига юборилиши тақиқланди.

Мамлакатда профилактика мақсадида ниқоб тақиш режими жорий этилган.

 Халқаро авиақатновлар, йўловчи поездлари ва шаҳарлараро автобуслар ҳаракати йил охирига қадар тўхтатилган, масжид ва черковлар, савдо марказлари маданият ва маиший хизмат муассасалари ёпилган.

Туркманистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари расман қайд этилмаган.

Мавзуга оид