«Керакли ишни қилишларини айтдим» – Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берганини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукуматни топшириш бўйича ўз штабига кўрсатма берганини айтди. Бу ҳақда президент Твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Мен Эмили Мёрфига (АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти – General Services Administration) миннатдорлик билдирмоқчиман. У охирги вақтларга таҳдид ва қўполликлар гирдобида қолди. У ва оиласига, шунингдек, хизмат ходимларига ёмонлик қилишларини истамайман.
Бизнинг ишлар ёмон кетмаяпти ва шу руҳда давом этишимиз, курашишимиз керак. Биз ғолиб бўлишимизга ишонаман. Мамлакат манфаати учун Эмелига керакли ишларни бошлашини айтмоқчиман (ҳукуматни топшириш масаласи назарда тутилмоқда). Ўз жамоамга ҳам шундай қилишни кўрсатма бердим», – деб ёзди Трамп ўз саҳифасида.
I want to thank Emily Murphy at GSA for her steadfast dedication and loyalty to our Country. She has been harassed, threatened, and abused – and I do not want to see this happen to her, her family, or employees of GSA. Our case STRONGLY continues, we will keep up the good...
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) November 23, 2020
CNN'нинг ёзишича, АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти Жо Байденнинг штабини ҳукумат транзити (яъни, ҳукуматни қабул қилиб олиш) жараёнига тайёргарлик кўриш ишлари бошланганидан хабардор қилган. Одатда бу жараён сайлов натижалари эълон қилиниши биланоқ амалга оширилади. Бу йил эса 20 кундан буён АҚШдаги президентлик сайловлари натижаси аниқ эмас. Овоз бериш почта орқали амалга оширилгани учун уларни ҳисоблаш жараёни чўзилиб кетган.
Associated Press ҳисоб-китобига кўра, Жо Байден барча бюллетенлар ҳисобланмаган ҳолатда 306 та вакиллик овозига эга ва унга 80 миллионга яқин америкалик овоз берган. Трампда эса 73 миллиондан ортиқ сайловчининг овози ва 232 та вакиллик овози бор. АҚШ сайловларида ғолиб бўлиш учун 270 та вакиллик овози етарли.
Маълумот учун, АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп сайлов натижаларига кўра мағлуб бўлса, амалдаги президент сифатида сайловда енгилган охирги 28 йилдаги илк сиёсатчи бўлади. Охирги марта 1992 йил катта Жорж Буш амалдаги президент сифатида сайловда Билл Клинтонга катта фарқ билан мағлуб бўлганди.
Байденнинг ғалабаси расман эълон қилинса, унинг инаугурация маросими келаси йил 20 январ куни ўтказилади. Ўша куни тушга қадар эса Доналд Трамп амалдаги президент вазифасини бажаради. Сайлов натижалари расман эълон қилинмагани ҳисобга олинса, ҳали Трампда ҳам ғалаба қозониш имконияти сақланиб қолган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024