Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди
Файзуллахўжаев Хўжаакбар Файзуллаевич ва Юнусов Азизбек Улуғбек ўғли Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Хусусан, Файзуллахўжаев Хўжаакбар Файзуллаевич ва Юнусов Азизбек Улуғбек ўғли эндиликда агентлик бошлиғи ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берган.
Маълумот учун, Хўжаакбар Файзуллахўжаев бундан аввал Юнусобод туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Азизбек Юнусов эса бунга қадар Миробод тумани ҳокими ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
18:55 / 05.01.2023
“2022 йилда меҳнат мигрантларининг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилди” — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
12:40 / 17.12.2022
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро форум учун 2,2 млрд сўм сарфлади
23:56 / 13.12.2022
Хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик мигрантлар сони маълум қилинди
14:58 / 09.12.2022