Тошкент вилоятида Maserati, Audi ва Malibu’да пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи, янги қурилган автомобил йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар тунги вақтда хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, уч нафар ҳайдовчи, яъни, 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи М.Р. Audi, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи Т.Ш. Malibu 2 ва 1992 йилда туғилган К.A. Maserati транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда, ўзаро келишув асосида пойга уюштирган.
Вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видеолавҳада акс этган барча транспорт воситалари аниқланиб, уларнинг ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилгани айтилади.
Қайд этилишича, бу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми тартибида баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
15:48 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида ёнғин чиқди
10:36 / 06.09.2024