«Тошкентдаги қувурларнинг 72 фоизи авария ҳолатида» – Иссиқлик узатиш тизимидаги асосий муаммо ҳақида
Тошкент шаҳридаги долзарб муаммолардан бири иссиқлик қувурларини алмаштириш масаласидир.
Айни вақтда Тошкент шаҳридаги иссиқлик узатиш қувурларининг 70 фоиздан ортиғи – жами 1940 км узунликдаги қувурлар авария ҳолатида. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК ходими Икром Исаков Kun.uz мухбирига берган интервьюсида маълум қилди. Мутасадди аҳолига иссиқлик етказиб берувчи қувурларни янгилаш масаласига тўхталган.
«Тошкент шаҳрида жами 2 900 километр қувур бор. Ундан 72 фоизи, яъни 1940 километрлик қисмининг муддати ўтган. Муддати ўтди деб 17 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилган қувурларга айтилади. Уларни алмаштириш лозим. Чунки бундан кейинги даврда авария хавфи катта бўлади.
Ҳурматли президентимиз шуни инобатга олиб 2019 йил 2 декабрда «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолаганди. Шу қарор асосида 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри бўйича 351 километр қувурни алмаштиришимиз керак.
Ҳозирда ишлаб турган 20, 30 йиллик қувурлар ҳам бор. Муддати ўтиб кетишига биринчи ва асосий сабаб – молиявий масала. Уларни алмаштиришга маблағ керак. Ташкилотимиз молиявий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлайди. Шу пайтгача маблағимиз миқдорига қараб қувурларни алмаштирганмиз. Давлат ҳам бир қисмини молиялаштирган, лекин бу жуда кам миқдорда бўлган.
Ҳозирда президент қарори билан давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида 2022 йилгача қувурларни алмаштириш ишларини олиб боришни режалаштирганмиз. Келгуси икки йилда 351 км қувурни янгисига алмаштириш жудаям катта натижа бўлади. Бу 2021 йилда 150 км, 2022 йилда 201 км дегани», дейди корхона вакили.
Маълум қилинишича, айни пайтда «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан пойтахтдаги 12 минг 801та бино ва иншоотларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024