Жаҳон | 22:26 / 27.11.2020
9061
1 дақиқада ўқилади

Мутахассис коронавирус эпидемияси пандемияга айлангани сабабини маълум қилди

Фото: Chiang Ying-ying / AP

Германиялик вирусолог Александр Кекуле ZDF телеканали эфирида Хитойда вужудга келган коронавирус эпидемияси пандемияга айланишининг асл сабабини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, коронавируснинг Европа ва бутун дунёга тарқалиши бошланган Италияда янги инфекциянинг хавфи жиддий қабул қилинмаган.

Мутахассиснинг айтишича, айни вақтда инсоният коронавируснинг Италиядаги штаммига тўқнаш келмоқда. Ушбу штамм Уҳандаги штаммдан устунлик қилиб, Италия шимолида вируснинг S-оқсилидаги мутация сабабли вужудга келган ва бу уни юқумлироққа айлантирган. Кекуленинг таъкидлашича, бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг 99 фоизидан кўпида айнан ушбу штамм аниқланмоқда.

Мутахассиснинг фикрича, бундай вазиятга Европа давлатлари ҳукуматлари ва жамоатчилиги хавфни жиддий қабул қилмагани ва олимларнинг вируснинг хавфли экани ҳақидаги огоҳлантиришларига беписандлик қилгани олиб келган. Натижада коронавирус Италия бўйлаб тарқалган, мутация қилган ва инсон организмига мослашиб олган.

Мавзуга оид