Жаҳон | 20:01 / 28.11.2020
5619
1 дақиқада ўқилади

Европа ва АҚШга Pfizer вакцинасини етказиб бериш бошланди

Вакцина АҚШнинг Мичиган штати ва Бельгиядаги омборларга етказилмоқда. Кейинроқ Висконсин штати ва Германияга етказиш режалаштирилган.

Фото: Picture Alliance

United Airlines авиакомпанияси Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини АҚШ ва Европадаги омборларга етказишни бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумот беришича, бу вакцина тегишли органлар томонидан маъқулланиши билан аҳолини имкон борича тезроқ эмлашни бошлаш мақсадида қилинмоқда.

Қайд этилишича, вакцина АҚШнинг Мичиган штати ва Бельгиядаги омборларга етказилмоқда. Кейинроқ Висконсин штати ва Германияга етказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer ва Biontech компаниялари 20 ноябрда АҚШда коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олиниши учун ариза берганди.

Мавзуга оид