Ўзбекистон | 09:29 / 29.11.2020
3830
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири халқаро ахборот агентликлари вакилларини қабул қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бир неча халқаро миқёсдаги ахборот агентликлари журналистлари билан учрашув ўтказди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Учрашувда Ўзбекистондаги пандемия билан боғлиқ вазият, уни жиловлашда вазирликнинг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, шунингдек, мамлакат тиббиётида мўлжалланаётган туб ислоҳотлардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда «Спутник» халқаро ахборот агентлигидан Дилшода Раҳматова, ТАСС ахборот агентлигидан Валерий Бирюков, «Синҳуа» ахборот агентлигидан Зафар Халилов каби журналистлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишган.

Мавзуга оид