BioNTech ва Pfizer коронавирусга қарши вакцинани ЕИда рўйхатдан ўтказишга ариза берди
Мабодо BioNTech ва Pfizer компанияларининг аризаси қаноатлантирилса, у ҳолда Европада вакцинация 2020 йил якунлангунига қадар бошланиши мумкин.
Германиянинг BioNTech фармацевтика компанияси ва унинг АҚШдаги ҳамкори Pfizer коронавирусга қарши ўзлари ишлаб чиққан вакцинани рўйхатга олиш учун Европа дори воситалари агентлигига (EMA) ариза берди. BioNTech сайтида айтилишича, агентлик аризани кўриб чиқишни бошлаган. Агарда EMA BNT162b2 вакцинаси қабул қилинганида хатарли бўлиши мумкинлиги аниқланса, у бозорга чекланган тартибда чиқарилади.
Чекланган тартиб ундан фойдаланишга вақтинчалик рухсат берилишини англатади. Мабодо EMA BioNTech ва Pfizer аризасини қаноатлантирса, у ҳолда Европада вакцинация 2020 йил якунлангунига қадар бошланиши мумкин.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, BNT162b2 вакцинасининг самарадорлиги 95 фоизга, ёши 65дан юқори инсонлар учун 94 фоиздан ортиқроқни ташкил этади. Синовларда иштирок этганларда ҳозирча унинг ножўя таъсирлари қайд этилмаган.
20 ноябрда BioNTech ва Pfizer ўз вакциналарини АҚШда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганди. Ўз навбатида Американинг Moderna биотехнология компанияси ҳам коронавирусга қарши mRNA-1273 вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганлигини маълум қилди.
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда AstraZeneca, Sanofi, Sinovac ва Johnson & Johnson компаниялари ҳам муваффақиятга эришганлиги маълум қилинган. Хитой ва Россияда эса маҳаллий лабораторияларда ишлаб чиқилган вакциналар билан эмлаш бошланган, аммо уларнинг самарадорлиги борасида мустақил текширувлар натижалари эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
21:15 / 13.09.2024