Ўзбекистон | 10:53 / 02.12.2020
5022
2 дақиқада ўқилади

7,5 млн доллардан ортиқ қийматдаги ФАО чигиртка назорати лойиҳаси ишга туширилди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон манфаати учун молиялаштирилган «Чигиртка назоратини такомиллаштириш тўғрисида (II босқич)» БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) лойиҳаси расман ишга туширилди. Лойиҳа учун олинган умумий маблағ 7,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Лойиҳа бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши 6 нафар бенефициар мамлакат вакили, JICA вакиллари ва ФАО мутахассислари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди. Амалга ошириладиган асосий тадбирлар ҳақида умумий маълумот берилди, биринчи йил учун бюджет ва иш режасини ҳамда чигирткалар келтирган зарарни камайтириш билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилган ушбу лойиҳа давомида барча бенефициар давлатлар ўртасида семинарлар, қўшма тадқиқот фаолияти ва бюллетенларни нашр этиш орқали мунтазам ахборот ва тажриба алмашишни ўз ичига олади. 

Шунингдек, чигиртка назорати учун масъул миллий мутахассислар малакасини ошириш орқали мамлакатларнинг миллий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, зараркунандаларга қарши курашни такомиллаштириш учун энг сўнгги ускуналар етказиб берилади, бу чигирткалар тарқалишини яхшироқ тахмин қилиш ва уларнинг ҳалокатини камайтиришга имкон беради. Шу билан бирга, камроқ токсик пестицидлар ва зараркунандаларга қарши биологик препаратлардан фойдаланган ҳолда чигиртка эпидемиясига қарши чора-тадбирларнинг такомиллаштирилган механизми жорий этилади.

Мавзуга оид