Жаҳон | 18:57 / 02.12.2020
7450
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ пандемия даврида ниқоб тақиш бўйича янги тавсиянома чиқарди

Ташкилот ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсияларни июн бошларида янгилаганди. Ўшанда тиббиёт муассасаларининг барча ходимларидан ниқоб тақиш талаб қилинганди.

Фото: Pierre Crom / Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши шароитида ниқобдан фойдаланиш бўйича янгиланган йўриқномани чоп этди. Унда айтилишича, ижтимоий масофага риоя қилишнинг имкони бўлмаса, бинолар ташқарисида ҳам ниқоб тақиш лозим.

 Шунингдек, етарлича даражада шамоллатилмайдиган хоналарда ҳам ниқоб тақиш зарур. Йўриқномада айтилишича, бу қоидалар катталар ва ёши 12дан юқори бўлган болаларга тааллуқли.

ЖССТ беш ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақишни тавсия этмаяпти. 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар эса эпидемиологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ниқоб тақишлари мумкин.

Ташкилот ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсияларни июн бошларида янгилаганди. Ўшанда тиббиёт муассасаларининг барча ходимларидан ниқоб тақиш талаб қилинганди.

Бунгача эса, ЖССТ фақат коронавирусга чалинган беморларгина ниқоб тақиши керак деб таъкидлаб келганди.

Мавзуга оид