Ўзбекистон | 19:32 / 02.12.2020
24988
1 дақиқада ўқилади

Янгиариқ тумани ҳокими ўзгарди

Хоразм вилояти ҳокими ёрдамчиси Янгиариқ туманининг янги ҳокими сифатида иш бошлади.

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди. Анвар Кенжаевич Давлетов Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Анвар Давлетов 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Мутахассислиги – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. У шу вақтгача вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Янгиариқ туманига 2020 йил мартидан буён Муҳаммедмурад Худайберганов ҳокимлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид