Спорт | 23:00 / 03.12.2020
10559
1 дақиқада ўқилади

Миллатлар Лигаси яримфиналига қуръа ташланди ва ҳал қилувчи ўйинлар саналари эълон қилинди 

Швейцарининг Нён шаҳрида Миллатлар Лигасининг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташланди. 

Қуръа натижаларига кўра, яримфиналда Испания Италия билан, Бельгия Францияга қарши баҳс юритади.

Яримфинал ўйинлари 2021 йил 6-7 октябр кунлари, 3-ўрин учун ва финал беллашувлари 10 октябрда ўтказилади.

Испания ва Италия жамоалари  Миландаги «Сан-Сиро» стадионида майдонга тушишса, Бельгия – Франция ўйини Туриндаги «Альянц Арена»да бўлиб ўтади.

Мавзуга оид