Жаҳон | 20:30 / 03.12.2020
16976
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти гиёҳванд моддаларни йўқ қилишда шахсан иштирок этди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахт Ашхободдан 100 километр узоқликда жойлашган гиёҳванд моддаларни йўқ қилишга мўлжалланган янги мажмуани очиб берди ва гиёҳванд моддаларни йўқ қилишда шахсан иштирок этди.  

Фото: Видеодан кадр

Туркманистон давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хавфсизлик кенгаши котиби Чаримират Аманов мамлакат раҳбарига янги мажмуа ва унда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан махсус амалиёт вақтида мусодара қилинган гиёҳванд моддаларни ёқишга тайёрланаётгани ҳақида сўзлаб берган.

Шундан кейин Бердимуҳамедов ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари махсус печда бир нечта ўрам гиёҳванд моддаларни ёқиб юборишган. Тадбир давомида умумий ҳисобда 122,5 кгдан кўпроқ гиёҳванд модда йўқ қилинган.

Таъкидланишича, мажмуада гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш учун учта печ ўрнатилган бўлиб, уларда илғор технологиялар қўлланган ва улар экология ҳамда одамлар учун хавфсиз ҳисобланади.

Мавзуга оид