Ўзбекистон | 12:30 / 05.12.2020
8734
4 дақиқада ўқилади

Shivaki маиший техникаси: бу совғани аниқ ўзингизга қолдиришни истайсиз

Янги йил совғалари ҳақида ҳеч ўйландингизми? Агар ҳали ўйламаган бўлсангиз, ҳозир айни вақти! Янги йилгача бир ойдан кам вақт қолди, ўтади-кетади. Shivaki компанияси яқинларингизга аниқ хуш келувчи маиший техника ассортиментини таклиф этади. Ушбу мақолани охиригача ўқинг ва нима учун совға сифатида айнан Shivaki маҳсулотини танлаш лозимлигини билиб олинг.

Бир эслангчи, яқинларингиз бу йил нимани орзу қилганди? Балки, совуткич эскиргандир ёки телевизор кичиклик қилаётгандир? Нима маиший техника танлашингиздан қатъи назар, уни Shivaki ассортиментида топа оласиз. Кондиционер, кир ювиш машинаси, телевизор, ошхона плитаси, мини-печ ва микротўлқинли печ, дудбурон, музлаткич, кичик маиший техника – ассортимент кенглиги дилни қувонтиради.

Ўйлашимизча, яхши совға фойдали, сифатли, юқори даражада функционал, кўркам ва ишончли бўлиши лозим. Мақолада тақдим этилган совғалар бу талабларга тўлиқ жавоб беради.

Телевизор

Яқинларингиз, ота-онангиз ёки болажонларингиз учун ажойиб совға. Япон технологиялари бўйича ишлаб чиқарилган Shivaki телевизорлари экранидаги тасвир юқори даражада тиниқ. 43 диагонал ўлчамли Shivaki US43H3501 телевизорида севимли филмларни томоша қилиш эса ўзгача завқ бағишлайди. Android TV операцион тизим ўрнатилган телевизор юқори функционаликка эга бўлса-да, бошқарилиши ҳатто қариялар учун ҳам ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Унинг яна бир афзаллиги – ўзбек тили ўрнатилган кўп тиллик меню. Товушли бошқарув тизими эса телевизорни бошқаришда янада кўпроқ қулайлик бахш этади. Севимли кино ёки кўрсатувингизни топмоқчимисиз? Бунинг учун тугмани босиб, кино номини айтишнинг ўзи етарли. Айлоҳида таъкидлаш жоизки, Shivaki телевизори ақл бовар қилмайдиган 3840×2160 ўлчамли ULTRA HD форматдаги экранга эга. Ўта тиниқ экран 16 миллиондан ортиқ рангларни акс эттира олади. Яқинларингиз учун бундан яхшироқ совғани топа олмайсиз.

Ошхона плитаси

Байрамга тайёргарлик авжига чиққанда янги ва юқори функционал ошхона плитасидан яхшироқ совғанинг ўзи бўлмаса керак. Янги Shivaki 6302-K Burgundy плиталари пазандалик  санъати дурдоналарини тайёрлаш учун яратилган.

Ушбу плита яхши ошпаз орзу қиладиган барча функцияларга эга:

  • комбинациялаштирилган пишириш юзаси, олдиндан ўрнатилган хавфсизлик тизими, электр ўт олдиргич, грил функцияси, электр сих, таймер, товушли сигнал ва автоўчиш – функцияларнинг мўллиги деярли ҳар қандай таомни тайёрлашга имкон беради.

Плита ранги ҳақида алоҳида айтиш лозим. Чуқур бургунди (тўқ қизил) рангига бўялган янги Shivaki плитаси ошхонангизга ўзгача кўрк бахш этади.

Мини-печ

Пишириқ ҳақиқатда мазали бўлиши учун, уни мини-печда тайёрлаш лозимлигини ҳар бир уй бекаси билса керак. Агарда пишириқлар янги Shivaki 4218 L мини-печида тайёрланса, мазаси барчани лол қолдириши аниқ. Ушбу мини-печни ойижонингизга, опа ёки синглингизга ёки рафиқангизга совға қилар экансиз, ўзингизни кўп йилларга мазали пишириқлар билан таъминлайсиз. Shivaki мини-печи пирог ёки запеканка, гўшт ёки балиқ гўштли таомларни қулайлик билан тайёрлаш учун барча керакли функцияларга эга.

Shivaki мутахассислари қанақа совғани танлашингиздан қатъи назар, асосийси, уни бор меҳр-муҳаббатингиз билан танлашни маслаҳат беради. Shivaki маҳсулотлари билан эса меҳрингизни намойиш этиш янада осон.

Расмий сайт: artelgroup.org/catalog-shivaki

Расмий Facebook саҳифаси: facebook.com/shivakiuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид